Таҳоратга оид

02:19 / 12.06.2020 | Boburbek | 606
Ассалому алайкум! Таҳорат олганимда оғизга сув олиб чаяман. Қўлларим билан тишларимни ишқалайман. Шунда салгина милким сўриладими оғиз чайқагач қон сизиб, чиқиб қолади. Тупукка аралашганда иккисини ҳажми тенгдек. Шу ҳолатда таҳоратимга футур етиб қолмайдими? Муаммо шундаки, бу ҳолат кўп бўлади. Рамазонда ҳам оғзимда сув қолмаслиги учун сувларни чиқариш учун милким озгина сўрилса ҳам қонайверади. Ҳозир ҳам озгина қон сизиб чиқиб қолади. Бу ҳолат давомий бўлса ҳукми қандай? Баъзида таҳорат якунлангач тупурганда қонаганини билиб қоламан. Шу ҳолатда таҳоратим дурустми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат асносида ёки таҳоратдан кейин қон чиқса, таҳорат синади. Шаръий қоидага кўра, қон бир аъзодан чиқиб ўша ердан атрофига ёйилса, таҳорат бузилади. Кам бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам. Сизда шу ҳолат кузатилмоқда. Қон тўхтаганидан кейин таҳорат қилиш керак. Шифокорга кўриниб бунинг муолажасини қилиш зарур.  Валлоҳу аълам!