Ҳукм сўраб

14:14 / 09.03.2017 | Савол | 1583
Ассалому алайкум! Тишларимнинг ораси очиқлиги сабабли сим тортирган эдим. Тишларимга сим қўйилишидан олдин ғусл қилиб, кейин бордим. Аммо кейинчалик бир муаммо жуда мени ўйлантириб қўйди. Мен тишларимдаги симларни тортириш учун ҳар ҳафта бораман. Нопок пайтимда ҳам борганман. Агар тишларимнинг ораси нопок ҳолимда ёпилиб қолса нима бўлади? Пок бўлганимдан кейинги ғуслим қабул бўладими? Симни олдиришимга тўғри келмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тишингизнинг орасига ғусл ва таҳоратда оғиз чайганда кирган сув покланишга кифоя. Бунинг учун даволаниш олдидан ғусл шарт эмас. Валлоҳу аълам