Ассалому алайкум! 1. Аёл сочи йиғилган ҳолатда маҳс тортса бўладими? Ёки ёйиб қилиши керакми? 2. Агар йиғилган ҳолатда устидан масҳ тортсаю, намозда сочини ёйиб ўқиш мумкинми? 3. Таҳоратдан сўнг намоз ўқиш давомида ёки кейин аёлда рангсиз ажралмалар келса намоз дуруст бўладими? Шахсан ўзимда шунақа ажралмалар тез-тез келади. Намоз ичида келса намозни бошқатдан ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш фарз, ҳаммасига тортиш эса суннатдир. Агар аёл кишининг сочи бош қисми йиғиштирилган бўлса, шу ҳолда масҳ тортса, бошининг барчасини қопламайди ва суннат ҳосил бўлмайди. Таҳорати дуруст, аммо тарки суннат бўлади. Валлоҳу аълам!