Ота-онага оқ бўлиш

11:05 / 14.06.2020 | Feriza | 487
Ассалому алайкум! Учинчи боламга ҳомиладорман. Оз қолди кўз ёришимга, лекин қайнонам хўжайинимга “ўша бола туғилса қўлинга олиб кўтарсанг оқ қиламан” деяпти. Мен алоҳида уйда яшайман. Биздан хабар олсанг ҳам оқ қиламан деб туриб олишган. Хўжайиним бизни жуда яхши кўради, ташлаб кетолмайди. Лекин оқ қиламан дейишганига нима қилишни билмаяпти. “Ота-онангизга тушинтиринг” десам, “гапиролмайман” деяптилар. Илтимос, ёрдам беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қилган оқи ўтмайди. Эрингизни оиласига қараши Аллоҳнинг буйруғи. Ота-онанинг Аллоҳ буйруғига қарши оқ қилишлари ўтмайди. Сизларга ғамхўрлик кўрсатсин. Ота-онасига хархашаларига эътибор бермай, яхшилик қилаверсин. Вақт ўтиб ўзларига келиб қолишади, иншааллоҳ.  Валлоҳу аълам!