– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг аввалги турмуши бузилган бўлса ҳам, фарзанди билан бўлган алоқаси узилмаган ва узилмайди ҳам. Қандай қилиб ота-болалик узилиши мумкин? Нима учун ота-бола алоқасини ёқтирмайсиз? Ахир бу уларнинг шаръий ҳуқуқику? Нафақат ҳуқуқ, бу ўз ўрнида бурч ҳам, силаи раҳм, Аллоҳнинг амрику, қандай қилиб бу нарсани ёқтирмайсиз? Ўша қизча ўрнига ўз фарзандингизни қўйиб кўрингчи? Агар нафсингизни енгиб ўша қизга яхши муомалада бўлсангиз, унга яхшиликни раво кўрсангиз, албатта ажр оласиз. Валлоҳу аълам!