Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизда 100 литр ва 250 литрли хажмда сув сақланади, аммо уларни тўлдиришда "шлянка"дан фойдаланамиз. Баъзан шлянка олдида кир чайилади ва шлянкани мағзава сувга ботиб етганини кўраман. Шлянка учи кесилган ва у резина сифат. Мағзавани ўзига шимиб олади деб ҳисоблайман. Аммо уйимиздагилар сув ҳар нарсани тозалайди дейишади. Шу шлянкада тўлдирилган сувда олинган таҳоратимиз ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Сув ҳамма нарсани тоза қилади. Яхшилаб ювиб ташлаб у воситасида тўпланган сувда таҳорат қилиш жоиз. Кир чайиш ва шунга ўхшаш ишлар қилинаётганда уни узоқроқ сақлаш мумкин. Валлоҳу аълам!