Ҳайз тўхтагандан кейин яна қон келиши

12:22 / 14.06.2020 | Muhammad | 2451
Ассалому алайкум! Менда ҳайз тугагандан кейин тўрт кун ўтиб яна худди ҳайз қонидек қон келяпти. Бу яна ҳайзми ёки истеҳоза қоними? Рўза тутиб намозимни давом эттираверсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!