Сеҳрланган иплар

12:15 / 14.06.2020 | Феруза Бекчанова | 603
Ассалому алайкум! Қизлик уйимиздаги эшикнинг калитларига чигал боғланган ип осиб кетишибди. Уни кўриб укам шошиб қолиб ёқиб юборибди. Уйимизга бегона ҳеч ким кирмаган, фақат алоҳида чиққан келинимиздан гумонимиз бор. Илтимос, маслаҳат беринг биз қандай йўл тутайлик? Шунчалик разил, дўзахдан қўрқмайдиган одамлар борлигига одам ачинади. Биз ҳаммамиз 5 маҳал намоз ўқиймиз. Калитга иплар айнан адам ётадиган хонасига, онам ҳар куни Қуръон ўқиб хатм қиладиган хонасига ва ошхонага илинган. Роса ўйландик. Биламизки гумон иймондан айиради, лекин бундай ҳолатда нима қилишни билмай қоларкансиз. Маслаҳатингизга муҳтожмиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дам солдириб юборинглар. Валлоҳу аълам!