Ассалому алайкум! Мени кўпдан бери бир нарса қийнайди. Бу одамларнинг икки юзламачилиги, тақвода йўқликлари. Ҳозирда кўп ёшлар никоҳсиз гаплашиб юришибди. Яна уларнинг баҳоналари "Аллоҳ учун севамиз бир-биримизни", дейишади, "биз ёмон иш қилмаяпмизку", дейишади, намозга чақирган тақдирда ҳам, бегона қизнинг бегона йигитга телефон қилиб суҳбатлашиши тўғри эмаску. Мени қийнайдиган нарса шуки, ўзим 17 ёшдаман. Балоғат пайти иложи борича Аллоҳга тақво қилишга ҳаракат қиламан. Дугоналаримни доим тўғри йўлга чақиришса ҳаракат қиламан. Чунки мусулмон киши биродарининг юзида мункар иш кўриб айтмаса, чин мусулмон бўлмайди деб эшитганман. Лекин уларга бу ёқмайди. Баъзилари "бу ёмон иш эмаску, сен ваҳимачисан, пашшадан фил ясайсан", дейишади. "Бировнинг ҳаётига аралашма", деган гапларни ҳам эшитганман. Икки яқин дўстларим бор. Улар учун доим қайғураман, доим хато қилишаётганини кўрсам юзларига айтаман, "улар тўғри айтасан", дейишади. Лекин иккиюзламачиликларидан доим дилим оғриди. Бу борада мен учун маслаҳатингиз зарур. Баъзан "қўй билганини қилсин", дейману, лекин барибир қалбим йўл қўймайди. Бу сафар дугонам иккиюзламачилиги билан жуда қалбимни оғритди. Бу ўринда мен унга гапирмасам бўладими? Мусулмончиликда "3 кундан ортиқ аразлаб бўлмайди" дейилган, лекин мени такрор-такрор тушунтиришга уриниш жуда чарчатди. Мен унга қайта гапирмасликка, ўз ҳолига ташлаб қўйишга қарор қилдим. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг вазифангиз айтиб қӯйиш, қолгани ӯзларининг виждонларига ҳавола. Психологияда шундай нарса бор. Ӯзингни ислоҳ қила бошласанг, атрофинг ӯз-ӯзидан ӯзгаради. Яъни, ӯз нафсингизни тарбиялашда давом этаверинг ва айблашдан тӯхтанг. Шунда сиздаги натижаларни кӯриб, дугоналарингиз ҳам сизга эргашадилар, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!