Устознинг ҳаққи

12:51 / 14.06.2020 | Gulhayo Xolmominova | 607
Ассалому алайкум! Имом Ғаззолий "Иҳёи Улумид-дин"китобида ёзади "Устознинг ҳаққи ота-онанинг ҳаққидан улуғроқдир.Чунки ота-она фоний дунё сабабчисидир, устоз боқий дунё сабабчисидир, устоз охират дунё илмлари муаллимидир". Бу менда доктор Рогиб Саржонинг "Ислом ва олам"китобининг 110-бетида келтирилган. Бу қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гап умумий, барча ҳолатлар учун бўлмай, айрим масалаларга тегишлидир. Масалан, муомалот ишларида ва илмга хос масалаларда. Чунки буларда ота онанинг фарзандан ранжиши эҳтимоли кам, аммо муаллимнинг кўнгли нозик бўлади. Шунингдек, бу мазкур саволдаги гап тарғиб ва муболаға йўсинида айтилган сўз бўлиб, шу орқали муаллимнинг ҳаққи қанчалар юксак эканини ифодалашга ҳаракат қилинган. Аммо фиқҳий жиҳатдан ва умумий равишда олиб қараганда, ота онанинг ҳаққи юқори ҳисобланади. Чунки уларнинг ҳақлари бевосита Қуръону Суннатда қайта қайта таъкидланган. Валлоҳу аълам!