Ассалому алайкум! Мен охирги пайтда ҳар таҳорат олишдан олдин агар нимадир еган бўлсам тишимни тиш пастасида ювиб, тишимни орасидагиларни ипда чиқариб, кейин таҳорат оляпман. Сабаби сув тишимни барча жойига тегсин деб. Баъзида бирон жойга борсам ундай килолмайман. Шунда гумон бўлиб қолади таҳоратим мукаммал бўлдими деб. Тишнинг орасига ёки ковагига кириб қолган овқат қолдиқларини яхшилаб чиқармаса таҳорат ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Аввало киши таҳорат амалларини яхшилаб билиб олиш керак, шунда сиздек ҳолатда қолмайди. Таҳоратнинг фарзлари, суннатлари, мустаҳаблари бор. Фарзида ноқислик бўлса, таҳорат дуруст бўлмайди. Аммо суннатида ноқислик бўлса, таҳорат дуруст бўлади. Таҳоратда оғиз чайиш суннатдир. Шу сабаб сизнинг ҳолатда таҳоратингиз дуруст. Валлоҳу аълам!