Дуо

09:20 / 11.04.2017 | Савол | 1184
Ассалому алайкум!
Ҳурматли устоз, бу муборак ойда биз мухлисларни охират ва дунёси ҳаққига дуо қилишингизни илтимос қилардик.
Эй Аллоҳ, сeн ўта билувчи ва ўта қудрат эгасисан. Бу устозларимизга икки дунёда ажр ва савоб бeришингни умид этамиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳим! Бу муборак айёмларда Ўзингдан илтижо қилиб сўраймиз. Ушбу ойдан гуноҳлардан енгиллаган, ибодатларимиз мақбул бўлган, Ўзинг биздан рози бўлган ҳолатда чиқишимизни насиб айлагин. Дуо талаб бўлган мухлисларимизга икки дунё саодатини бергин, уларни Ўзинг рози бўладиган ҳаётга муваффақ айлагин. Омин!.