Оиладаги муносабатлар

21:25 / 03.06.2020 | Munisxon | 562

Ассалому алайкум! Опажон билимсизлигим учун кечиринг, лекин жуда қийналдим. Оиламдаги вазият жуда оғриқли. Аммажоним биз билан яшайдилар. Илгари жуда ҳурмат қилардим, аммо охирги пайт онамни ва мени бувим, додамларга ёмонлаб, доим онамни ғийбат қиладилар. Мен беҳосдан эшитиб қоламан. Айтаётган гаплари асоссизлиги учун жуда қаттиқ кўнглим оғриб, ичимда нафрат пайдо бўлмоқда. Лекин ёмон ҳаёлда, жигарларимга нисбатан адоватда бўлишни хохламайман. Оиламиз иккига бўлиниб қолган. Илтимос, маслаҳат беринг! Бу вазиятда нима қилишим мумкин. Жудаям қийналиб кеттим.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда бир гап гапирилса албатта катта жанжалга сабаб бўлади. Шу сабаб оила бузилмаслиги учун ҳозирча гап қўзғалмагани яхши. Дуода бўлинг. Онангизнинг қандай инсон эканлигини бувингиз ва бувангиз барибир яхши биладилар. Аммангиз яна шундай иш қилганини билиб қолсангиз кейинги сафар бувангиз ва бувингиз ёлғиз қолишганида олдиларига кириб ҳеч кимни ҳақоратламаган ҳолда онангиз ҳақида ноҳақ гаплар бўлганини айтишингиз мумкин. Оилада адоват кучаймаслиги учун мумкин қадар онангизга бу гапларни билдирмаслигингиз керак. Валлоҳу аълам!