Мен гуноҳ қилдимми?

10:01 / 15.06.2020 | Zuxra | 641
Ассалому алайкум! Интернетга оиламдаги бир инсонни қилган гуноҳ ишларини ёзганидим ибрат учун. Унда адрес, исмлари кўрсатилмаган, яъни анонимни эди. Шуни билиб, мендан ҳафа бўлишяпти. Буни ёзиб гуноҳкор бўлиб қолмадимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уни бошқалар олдида фош қилмаган бўлсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Ибрат учун, ёмонликдан қайтариш мақсадида қилинган бўлса жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қавмга ним бўлдики, ундоқ бундоқ қилса”, деб, ўша қилинган ишни айтар эдилар. Аммо фитнага сабаб бўлиб қоладиган бўлса, тарк қилингани афзал.  Валлоҳу аълам!