Ассалому алайкум! Ўғлим 7 ёш, жуда таъсирчан, уятчан, тортинчоқ, сержаҳл. Ундаги бу салбий ҳолатлар келажагига тасир қилишидан қўрқаман. Қандай қилиб унда эркакларга хос мардлик, жасорат, оғир босиқлик хусусиятларини шаллантиришим мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг бундай ҳолати вақтинчалик. Уни бирор спорт тўгарагига шуғулланиш учун берсангиз шижоатлилик, жасурлилик хусусиятлар шакллана бошлайди. Жаҳлдорлик ҳам йўқола бошлайди. Ўсмирлик даврида бундай болалар шижоатли бўлиб кўрина бошлайди. Лекин сиз ўқишини яхши ўзлаштириши учун мунтазам бирга шуғулланишингиз лозим. Мактабдаги ўртоқлари қандайлиги ҳақида синф раҳбари билан узвий боғланиб туришингиз керак бўлади.