Закот ҳақида

09:29 / 15.06.2020 | Muslima | 556
Ассалому алайкум! Онамни тиллалари 85 грамдан кўп экан. Шу ортиқчасини невараси учун, яъни мени қизим учун ҳадя қилса, закот бермаса ҳам бўладими ёки менга берса мен қизимга ҳадя қилишим керакми? Мени тиллаларим ҳам 80 грамга етган. Қизим ҳали 6 ёш. Онамни закотини ҳисобласак анча экан. Шу набирамни келинлигига атаб деб олиб қўйсалар ҳам бўладими ёки ҳаммасига закот тўлаш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар нисоб миқдоридаги тилла бир йил турган бўлса, унинг закотини бериш лозим. Бир йил ўтганидан кейин закот чиқариш фарз бўлиб қолганида, маълум миқдорини зурриётларимга ҳадя қиламан, деса, закотни адо қилишдан қочиш бўлади. Лекин бир йил тўлмай туриб зурриётига берса, ҳадя бўлади ва бу жоиз. Ҳадядан кейин нисобдан камайса тилласига закот чиқармайди. Айтиб ўтиш лозимки, закот Аллоҳнинг буйруғи, уни розилик билан адо этиш лозим. Ҳар турли йўллар билан уни ўз манфаати ёки яқинлари манфаати учун ушлаб қолиш йўлларини ахтармаслик керак.  Валлоҳу аълам!