Рўза

10:49 / 15.06.2020 | Surayyo. | 562
Ассалому алайкум! Икки йил олдин рамазон ойида автоҳалокатга учрагандим. Бошим билан урилганлигим сабабли ўша пайтдаги ярим соатча вақт оралиғидаги бўлган воқеаларни деярли эслолмайман. Ўша пайт мен рўзадор бўлганман ва ҳушимни йўқотмаган бўлсам керак, чунки воқеаларни элас-элас эслайман. Мени шифохонага олиб келгунча менга сув беришганми йўқми билмайман. Шифохонада мени текшириб бўлиб манзилимнимни сўрашгандан кейинги ҳамма нарсани эслайман, ҳамма текширувлар тугагандан кейин ўша пайтда мени машинасида олиб келган одам сув берди, қўрқиб кетганлигим сабаблими индамасдан ҳеч нарса демасдан сувни ичганман. Кейин икки ҳафта давомида ҳар куни икки маҳал томиримдан укол олишим ва дорилар ичишим шартлиги туфайли рўзани охиригача тутолмадим. Саволим шуки мен ўша авария бўлган кунимдаги рўзани қазосини тутаманми ёки каффоратини ҳам адо этишим керакми? Жавоб учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга каффорот вожиб эмас, қазосини тутсангиз бўлди. Сизнинг узрингиз бўлган. Бемор бўлгансиз.  Валлоҳу аълам!