Ассалому алайкум! Намозхон футболкада, бош кийимсиз ва шимининг этагини қайтариб намоз ўқиши жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз шартларидан бири авратни ёпишдир. Эркакларнинг аврати киндикдан тиззагача. Мана шу ери ёпиқ бўлса, намози тўғри бўлаверади. Шунга кўра сиз айтган ҳолда шимининг пойчаси тиззадан пастгача кўтарилган бўлса намоз тўғри бўлади, аммо намоз одобига тўғри келмайди. Бошяланг намоз ўқиш макруҳдир. Намозда банда Аллоҳга мулоқотда бўлади. Шу сабаб банда энг гўзал ҳолатда Роббисига рўбарў бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!.