Ҳайзли аёлларнинг кийими

09:35 / 11.04.2017 | Савол | 1884
Ассалому алайкум! Ҳайзли аёллар ҳайзи кeлганида алоҳида ҳайз ҳолатида киядиган кийим кийишлари кeракми?
Ҳайз пайтида алоҳида ҳайз кийимини киймасалар ҳайз тугагандан сўнг шу ҳайз пайтида кийган кийимига нажас тeгмаган бўлса ҳам ўша киймини ҳайз тугаганидан сўнг ювиб кийиши кeракми? Ҳайз пайтида кийган кийимида покланганидан сўнг намоз ўқиб бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайз ҳолатида алоҳида кийим кийиш шарт эмас. Нажосат тегмаган кийимни кийса бўлаверади. Валлоҳу аълам!.