4 ракатли фарз намозда адашиш

03:08 / 16.06.2020 | Gulnoza | 1475
Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, устоз жавоблар учун катта раҳмат. Бугун бир манбага дуч келдим, 4 ракатли фарз намозда адашиш туфайли 3 ёки 4 ракат ўқигани эсдан чиқса, 3 ракат деб олинар экан ва 3-ракатда қаъдада ўтириб ташаҳҳудни ўқиб, сўнг такбир айтиб, туриб яна 1 ракат ўқилиб, саждаи саҳв килинар экан. Шунда тўртинчи, яъни охирги ракатда умумий олганда 4 марта сажда қилинадими, яъни 2 марта 1 ракат тугаши учун ва 2 марта эса саждаи саҳв учун? Ташаҳҳуд эса 2-ракат охирида, адашиш туфайли 3-ракатда, 4-ракатда 1 та ракат тугаши учун ва саждаи саҳв сабаб ташаҳҳудни ўқиб намоз тугатиладими? Яъни умумий олганда 4 ракатли фарз намозда шу каби адашишда 4 марта ташаҳҳудни ўқиш керак бўладими? Ёки 4-ракатда бир ракат тугаши учун ва саждаи саҳв учун 1 марта ташаҳҳудни ўқиб, 2 марта сажда килинадими? Саволни тўғри бердим деган умиддаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки сажда ва ташаҳҳуд намоздаги саҳв учундир. Ўрни охирги қаъдада, тўрт ракъатли намознинг охириги ташаҳҳудидан аввал Валлоҳу аълам!