Саждадаги дуо

02:14 / 21.06.2020 | Dilrabo | 1095
Ассалому алайкум! Банда Роббисига энг якин пайт сажда пайти дейилади. Шунинг учун шу холингизда кўп дуо килинглар дейилган. Саждада айнан қандай дуо қилиш керак? Аллоҳга ҳамд айтиб дуо қилиш керакми ёки ўзимизнинг ниятларимизни сўраб дуо қиламизми? Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз ва вожиб намозлар саждасида тасбеҳдан бошқа нарса айтилмайди. Дуони нафл намозлар саждасида қилинади. Энг яхши дуо гуноҳларни мағфират бўлиши, тавбаларни қабул бўлиши, Аллоҳнинг розилигини ва офиятини сўраб қилинган дуолардир.  Валлоҳу аълам!