Таҳорат

06:10 / 29.06.2020 | Farhod Himmatov | 493
Ассалому алайкум! Таҳорат қилишга 1-1,5 литр, ғуслга 5 литр сув ишлатиш кераклигини китобда ўқиб қолдим. Шу тўғрими? Крандан иссиқ сувни очганда исигунча совуқ сув оқади. Исигунча оқиб турган совуқ сув исрофга кирадими? Қишда эрталаб жуда кўп оқади. Таҳоратга газда иситиб олар эдим. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта шу миқдорда ишлатиш шарт деган гап йўқ. Зарурат юзасидан ундан кўпини ишлатиш жоиз. Аммо сувни исроф қилмаслик керак. Шу сабаб имкони борича сувни тежанг. Айтганингиздек, исигунича кўп сув оқиб кетадиган бўлса, бу ёқда бошқа йўл билан истиб олиш керак.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг олдидан ўтдилар. У таҳорат қилаётган эди. Бас, у зот:

«Бу қандай исроф?!» дедилар.

«Таҳоратда ҳам исроф бўладими?» деди.

«Ҳа! Агар оқиб турган дарё устида бўлсанг ҳам!» дедилар».

Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 Валлоҳу аълам!