Сабрнинг савоби

03:11 / 28.06.2020 | Fotimaizahro | 937
Ассалому алайкум! Агар бир аёлнинг эри иккинчи аёлни никоҳига олишни хоҳласа, аёлига қандай савоб берилади сабри учун, бирорта ҳадисда келтирилганми?
Оғзаки тарзда эшитганман, кундош азобига чидагани учун дўзаҳ олови ҳаром қилинади деб, бу қандай ҳадис ва қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кундошга чидаганга мана бундай савоб бор, деган оят ҳам, ҳадис ҳам йўқ. Аммо бизнинг Аллоҳга, қадарга бўлган иймонимиз бу ҳолатни тўғри қабул қилишимиз учун кифоя. Шу билан бирга сийратга назар солишимиз ҳам. Оналаримиз кўнган ҳолатга нега биз кўнмаслигимиз керак? Биздан неча чандон афзал бўлмиш саҳобияларимиз қабул қилган нарсани нега биз қабул қилмаслигимиз керак? Биз бунга сабрсизлик қилаётганимизда, Аллоҳнинг амрига сабрсизлик қилаётганимизни ҳис қилмоғимиз лозим. Биз шу туфайли эрларимизга ҳунар кўрсатаётганимизда, кундошликка чидамаётган, рашк қилаётган эмас, итоати фарз бўлган кишиларга исён қилаётганимизни англашимиз керак. Қачонки яшашдан асосий мақсад, эр, уй-жой, фарзанд ва бошқалар эмас, Аллоҳнинг розилиги эканини билсак ва шунга яраша ҳаракат қилсак, ҳаммаси ўрнига тушади. Мана шуларга амал қилиб олишнинг ўзи катта ютуқ эмасми. Валлоҳу аълам