Ассалому алайкум! Ҳурматли Устоз! Эшитишимча ҳар ким тириклигида 7 марта Ҳатми Қуръон қилиб, ҳеч кимга бағишламасдан оҳиратига заҳира қилса бўларкан, қилган ҳатми Қуръонларини қоғозга ёзиб кафанлигига солиб сақланаркан. Кейин вафот этганидан кейин ўша инсоннинг ўзига дуо қилиб бағишланар экан, шуни қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бу дунёда ўқигани шундоқ ҳам охиратга захира бўлади. Қуръон тиловати фазли ҳақида бир қанча маълумотлар бор, ўшаларни ўқинглар. Аммо сиз айтган гаплар асосиз, ҳеч қандай манбада келмаган. Валлоҳу аълам!