Ассалому алайкум! Мени бир танишим ҳижобда. У қишлоқда ҳовлида туради. Уйида бўлганда тасодифан қўшни номаҳрам киши келиб қолган ва унинг сочига кўзи тушган. Яқиним бундан жуда ҳам хафа юрибди. Шу сабабли бизга маслаҳат берсангиз. Худди шундай вазиятда нима қилиш жоиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёридан ташқари бўлса, гуноҳ эмас. истиғфор айтсин. Валлоҳу аълам!