Ҳайз ҳақида
10:05 / 11.04.2017 |
Савол |
2262
Ассалому алайкум! 5 кун ҳайз кўраман. Шу 5 кун ичида 2 кун ҳайз умуман тўхтаб қолади. Шунда ғусл қилиб, Қуръони Карим тиловати билан машғул бўлсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайз орасига аралашган қуруқлик ҳам ҳайз ҳукмига киради. То оқлик келмагунича пок бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!.