Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл егиси келган нарсани ейиши керак, шунда бола нафси тўқ бўлади, дейишади. Айрим одамлар эса, «йўқ ейиш керак эмас, бола сабрли бўлади», дейишди. Шунга қайси бири тўғрилигини билиб, шунга амал қилмоқчиман. Келажакда солиҳ фарзанд бўлишлиги учун ҳозирдан яна нималарга эътибор беришим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Она ҳомиладорлик пайтида нафсини тийса, бола ҳам шунга кўникма ҳосил қилади. Ҳозирдан тақвода бўлмоқ лозим. Сайтимизда ҳомиладор аёллар учун маълумотлар тақдим қилинган. Топиб ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!