Ассалому алайкум!
Баъзи уламолар пул бирлигини алмаштириш чоғидаги ўтадиган 5 дақиқани ҳам “насия бўлиб қолади мумкин эмас” дейишяпти. Ваҳоланки шу ўртадаги маълум вақт мижозга керакли пул бирлигини уйдан олиб чиқиш учун кетади, шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Алмаштириш қўлма-қўл бўлиши керак. Керакли миқдорни олиб келгунча қанча вақт ўтса ҳам бўлаверади, аммо бу тараф пулини бермай, қўлида ушлаб туриши керак. Валлоҳу аълам!.