Мусобақа

12:23 / 29.06.2020 | Оиша | 51

Ассалому алайкум! Кўпчилик масалан, 10 киши Қуръон ёдлаш бўйича мусобақа қилса ва мусобақада энг кўп оят ёдлаган киши ғолиб чиқади. Ғолибга қолган кам ёдлаган 9 киши пул тўплаб, пулга бирор нарса ҳадя қилса жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу қимор бўлади. Совғани умуман 9 тадан бошқа одам қўйса жоиз. Валлоҳу аълам!