Таҳорат бузиладими?

10:08 / 11.04.2017 | Савол | 1347
Ассалому алайкум! Ғусл қилиб жунубликдан поклангандан сўнг ҳам маълум вақт ўтиб бачадонга тўкилган маъний ажралиб чиқса, таҳорат бузиладими? Бу ҳолатда нима қилмоқ кeрак? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша нарса ажраб чиққанида ҳеч қандай ҳис, яъни лаззатланиш бўлмаса, қайта ғусл вожиб бўлмайди. Нажосатни ювиб, таҳорат қилинаверади. Валлоҳу аълам!.