Ассалому алайкум Одина опа! Саволим куйидагича: Бир видеода яқинда Зухо намозини бир киши ўргатганларини кўрдим. Унда биринчи ракатда "Сано" дуосидан сўнг, "Фотиҳа" сурасидан олдин "Тааввуз"(Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) айтилади, иккинчи ракатда эса "Фотиҳа" сураси "Тасмия" (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм)дан бошланади яъни "Тааввуз" айтилмайди, дедилар. Шу қоида фарз намозлари учун ҳамми? "Тааввуз" фақат фарз ёки суннат намозининг биринчи ракатидагина ўқиладими? Мен шу вақтгача ҳар ракатни "Тааввуз" билан бошлар эдим. "Аттаҳиёт", "Солли ва барик", "Роббана" дуоларидан олдин ҳам "Тааввуз" ва "Тасмия" айтиладими? Ё индамай ўқиб кетилаверадими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ таоло илмингиз ва умрингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Барча намозлар учун. Валлоҳу аълам!