Идда бузиладими?

02:14 / 30.06.2020 | Gulirayhon | 692
Ассалому алайкум! Ёши катта аёл идда ўтирган пайтида, кайноғанинг болалари билан ҳол аҳвол сўрашганда, гаплашганда идда бузиладими? Умуман иддаги аёлни қариндош жиянлар билан муносабати қандай бўлиши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иддадаги асосий нарса, аёл кишининг уйдан чиқмаслиги ва зийнатланмаслиги. Шунингдек, номаҳрамлар билан имкон қадар гаплашмаслиги. Идда пайти иддадаги аёлга совчилик қилиш ножоиз. Шу сабаб номаҳрамлардан сақланиб туриш тавсия қилинади. Аммо қариндош эркаклар билан сўрашиш жоиз. Зарурат юзасидан сатрланган ҳолатда, ёлғиз қолмаган ҳолатда номаҳрамлар билан гаплашиши ҳам жоиз бўлади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдурроҳман ибн Сулаймондан, у киши эса холаси Сукайна бинти Ханзаладан қилган ривоятда Сукайна айтадилар:

«Идда ўтирганимда олдимга Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али кириб:

«Менинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлигимни, бобомнинг мендаги ҳаққини яхши биласан, қадимдан буён Исломда эканимни ҳам биласан», деди.

«Эй Абу Жаъфар, Аллоҳ Щзи сени кечирсин. Иддада ўтирсам-у, шунчалик олим одам бўла туриб, совчилик қиляпсанми?!» дедим.

«Қачон ундай қилдим? Мен сенга Пайғамбар алайҳиссаломга яқинлигимнинг хабарини бердим, холос. Умму Саламанинг эри Абу Салама вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб, ўзларининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаларини сўзлаб ўтиравериб, қўлларига бўйра ботиб кетган. Щша ҳам совчилик ҳисобланмаган», деди».

Умму Салама розияллоҳу анҳонинг иддаси чиққанидан кейин эса ошкора совчилик қилиш бошланган.

 Агар иддадаги аёлнинг номаҳрамлар билан гаплашиши ножоиз бўлса, бундай буюк инсонлар гаплашишмасди.

 Валлоҳу аълам!