Сабабсиз қўрқув

02:11 / 03.07.2020 | Gulra'no | 747
Ассалому алайкум! Менда тез-тез қуйидаги ҳолат кузатилади, ичимда қандайдир қўрқув бор, лекин нимаданлигини билмайман. Шамолда рўмолим учса ҳам қўрқаман. Шу қўрқувни йўқотишда илтимос менга ёрдам беринг!
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг сабабини яхшилаб ўрганиб чиқиш учун психолог билан учрашишингиз керак бўлади. Ҳозирча эса вақтида ухлашга ётишга, цинк, магний, калий, кальций минералларини озиқ-овқат орқали организмингизни таъминлашингиз самаралидир. Қўрқув аслида буйрак етишмовчилигидан келиб чиқади. Қора анжир, қора узум, қора олхўрини истеъмол қилиш тавсия этилади.  Валлоҳу аълам!