Намозга оид

00:11 / 30.06.2020 | Абдураҳимова Маъмура | 416
Ассалому алайкум! Мен бир аёллар жамоасида қатнашиб қолдим. Намоз вақти кириб қолган эди, аёллар намоз ўқиб бўлгач бир-бирлари билан саломлашиб, қучоқлашиб кўришишди. Отинойидан сўрасам, у киши намоздан кейин бир-бирингизни бағрингизга босиб кўришинг, дедилар. Бу менга эриш туюлди. Сабаби уйга кириб келган меҳмон билан кўришилади. Кейин яна кўришишнинг нима ҳожати бор, деб айтсам, отинойининг аччиқлари келди. Динимизда бунга бирорта ҳужжат борми. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа кўрсатма йўқ. Бу бидъат амал.  Валлоҳу аълам!