Юзга тошма тошганда

23:57 / 29.06.2020 | Diana Saidazimova | 490
Ассалому алайкум! Юзимга аллергия бўлиб қизариб тошма тошиб кетди, шунга қандай дуо ўқисам ёки Қуръондан қайси сураларни ўқишни маслаҳат берасиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!«Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказгувчи! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»