Рамазон ойидан ташқари ойда ҳам доим рўза тутсам бўладими?

23:23 / 29.06.2020 | ABDULBOSITXON | 400
Ассалому алайкум! Рамазондан ташқари ойларда ҳам доим, яъни ҳар кун рўза тутсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» рўзага бағишланган жузини ўқишни тавсия қиламан. Шу китобда батафсил жавоб берилган. Бу китобни топиб ўқигунингизга қадар қисқароқ жавоб бериб тураман.
Муҳаррам ойида кўпроқ нафл рўза тутишга тарғиб қилинган.
Ашуро куни рўзасини тутиш
Ражаб ойи рўзаси
Шаъбон ойи рўзаси
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш
Зулҳижжанинг бошидан тўққиз кун
Ҳожидан бошқага арафа куни рўза тутиш
Ҳар ойдан уч кун рўза тутиши ва ушбу уч кун оқ кунларга тўғри келса янада афзал бўлиши
Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш
Шунингдек Аллоҳ учун энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир ва у кун ора рўза тутишдир. Валлоҳу аълам.