Профилга оятли статус қўйиш

00:54 / 30.06.2020 | Muhammad Aliy | 740
Ассалому алайкум! Устоз қилаётган ишларингизга Аллоҳ таоло зиёда савоблар берсин, ҳозирги кунда телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларда оятлар ёзилган статус расмлар жуда кенг тарқалмоқда. Инсон бехос ёки била туриб шахсий профилига кирса ўша оятлардан бири турган бўлса ва бетахорат бўлса, гуноҳи азимга қолмайдими? Шу профилига оятларни қўйиб олиш жоизми? Оятларни статус қилиб расм ишлаётган канал админларини иши жоизми? Таҳоратсизларнинг эътиборини олишмаяпти, деган фикрдаман мен, бундай ишларни кўпайтирмаслик керакмикин... Устоз олдиндан жавобингиздан миннатдорман, раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри мулоҳаза.  Валлоҳу аълам!