Ассалому алайкум! Орифлеймга аъзо бўлиб киргандим. Маҳсулотларини улгуржи сотиб олиб, чакана сотаяпман. Ўзимдан кейин аъзоликка, яъни пирамидага ҳеч кимни жалб қилганим йўқ. Фақат махсулотларни олиб сотсам бўлаверадими? Бунда шариат ҳукми қанақа? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Бошқа шартларсиз, маҳсулотларни олиб, сотиб фойда кўришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!