Оқпадар

10:23 / 11.04.2017 | Савол | 1336
Ассалому алайкум!
Ота-онадан воз кечиб, хабар олмайдиган, оқ падар бўлган, хотини ва қизини ҳамма яқинларидан, жигарларидан устун қўйган инсоннинг охирати ҳақида ҳадисларда ва Қуръони Каримда нима дейилган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Валлоҳу аълам!.