Ассалому алайкум! Қидириш бўлимидан ҳайз тўғрисидаги саволларни кўриб чиқдим. Оқлик келмагунича ҳайз тугамаган ҳисобланади деб ёзганингизни ўқидим. Менда бу давр 5 кун тўла давом этиб, яна 2-3 кун давомида ҳар кун кам-камдан қизил келиб туради. Саволим шуки: 1)Шу кам-камдан келган 2-3 куни ҳам ҳайз куни ҳисобланадими ? 2)Бу вақтда ҳам намозларимни ўқимай туришим керакми ? 3) Тугади деб ўйлаб ғусл қилиб намозларимни бошлаган эдим, кейин яна қизил келганини кўриб қолдим. Куннинг қолган қисмидаги намозларимни ўқимай турдим, иккиландим жуда. 4) Ҳайз келиб куннинг ярмида тугаса ҳам, ўша бутун кун ҳайз куни ҳисобланадими? Илтимос, тўғри йўл кўрсатсангиз. Жавоблариз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу Валлоҳу аълам!