Ширк эмасми?

01:18 / 18.06.2020 | Dilnura | 605

Ассалому алайкум! Хозирги кунда психология фани жуда оммалашган, қалб истагини бажариш, турли хилдаги медитатциялар билан машғул бўлиш, рангли қаламлар билан қоғозга чизиб стресслардан халос бўлиш ва ҳаказо. Азиз устозлар, саволим шуки, шундай ҳолатларда Аллоҳга ширк келтирган бўлиб қолмаймизми? Мусибатда нотўғри нарсаларга суяниш бўлиб қолмайдими?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри кўп психологлар медитация ишларини, шукроналикларни ёздиришларни фаолиятларида кенг қўлламоқдалар. Албатта шукроналикларни узундан узоқ ёзиб, вақт кетказишни ўрнига шахсан мен икки ракаат зуҳо намозини афзал деб биламан. Психологияда кенг қўлланиладиган кўпгина бошқа машғулотлар ҳам бор. Албатта уларни қўллашдан олдин ҳар бир мусулмон психолог ёки қабулга келган мусулмон инсон шариатга мувофиқ амалларми ёки йўқми тушуниб олиши керак. Шунинг учун ҳам мусулмон бўлган психолог исломий психология илмининг катта устозларидан бири бўлган Малик Бадрининг китобларини ўқиб чиқиши, ҳадис ва Қуръон шарҳларини ўрганиб бориши, Шайҳ хазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” ва бошқа китобларини ўқиб бориши керак. Аммо бунга ҳар бир психолог ўзи учун ўзи бир фикр чиқазган ҳолда амал қилиши лозим.  Валлоҳу аълам!