Эрни уруш

11:27 / 30.06.2020 | Muhlisa | 575
Ассалому алайкум! Мени қайнотам ароқ ичадилар, қайнонам вафот этганлар. Биз қайнотамни уйлантирдик, янги қайнонам қайнатамни маст аҳволларидан фойдаланиб силталаб, уруб, тепиб ҳорлаяптилар. Мен ундай қилманг, десам, мени гапимни парволарига илмайдилар. Тўғри, қайнотам ичсалар одамни қийнаворадилар, лекин бировни ичиб чертмайдилар, мен бундай ҳолда нима қилсам бўлади? Мен ёлғиз келинлариман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У аёлнинг бундай қилиши жоиз эмас. Хўжайинингиз бундай қилмаслик кераклигини айтсин. Шу ҳолатда келса, отасига фарзандлари қарасин. Ичишни ташлатиш йўлида ҳаракат қилинсин.  Валлоҳу аълам!