Ассалому алайкум! Тасбеҳлар намозида зам сура ўқилади, ундан сўнг тасбеҳ айтилади, аммо рукуъ ва сужуд дуолари (яъни, Субҳана роббиъал азийм; самиъаллоху лиман ҳамидаҳ ва субҳана роббиъал ъала) асли намоздаги тасбеҳлар бўлган ушбу калималар айтилиб, сўнг тасбеҳ намозидаги тасбеҳ айтиладими ёки ушбу руку-сужуд дуолари айтилмай, ўрнига тасбеҳ айтиладими? Ташаҳҳуд, саловат ўқиладими? Ёки улар ҳам ўқилмай ўрнига фақат шу 10 марта тасбеҳ айтиладими? Ҳадисда ҳам аниқ маълумот келмаган (ёки бизнинг фаҳмимиз етмайди), китобларда ҳам шу ҳақида ҳеч айтилмаган экан.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, аввал намоздаги тасбеҳ, сўнг қўшимча тасбеҳ айтилади. Валлоҳу аълам!