Ассалому алайкум! Мен қалбимда риё пайдо бўлиб қолишидан жуда қўрқаман, баъзан оилавий йиғилишлардами ёки бирор маросимларда Қуръон тиловат қилиб беришимни сўраб қолишади, ўқиб бўлганимдан кейин ҳудди ҳаммани ёнида риё бўлиб қолмадимикин деган хаёл ҳавотирга солади. Аслида кўпчиликни орасида қилинган амал риёдан пок бўлиши учун нима қилиш керак? Аллоҳ барчамизга риёдан офият берсин, жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Ниятни тўғри қилиш керак. Ўша ишни мувофақияти фақат Аллоҳдан бўлишини, ўзининг ҳеч қандай дахли йўқ экани ва ожиз банда эканини идрок ва ҳис қилиб туриши керак. Қилинган амални бошқалар ҳидояти ва манфаатига сабаб бўлишини умид қилиш лозим. Шунда бошқа нуқсонларга ўрин қолмайди. Валлоҳу аълам!