Лўлилар келса садақа берса бўладими?

02:18 / 02.07.2020 | Komila Abdumalikovna | 803
Ассалому алайкум! Бугун уйимизга 2 та хотин келишди. Одатда нарса сўраб келадиганларни лўлилар дейишади. Уйда ота-онам йўқликлари учун уларга ҳеч нарса беролмадим. Улар менга қўлимизни бўш қайтарма, ёмон (ёки ёмонлик) бўлади, дейишди. Кейин мен уларга «Биз Аллоҳга ишонамиз, ҳаммаси яхши бўлади», деб жавоб беришим билан орқаларига қарамай кетиб қолишди. Лекин бермаганимга ҳам афсусланиб қолдим . Бу қилган ишим гуноҳга сабаб бўладими? Масалан, улар мени қарғаса ёки дуойибад қилса қарғашлари ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тиланчиларга нарса бериш ихтиёрий иш. Сиз қўрққан оқибатлар бўлмайди. Ҳаттоки тиланчиликни касб қилиб олганларга нарса бермасликка тарғиб ҳам қилинади. Валлоҳу аълам!