Қуръон ўргатиш

01:45 / 02.07.2020 | Gulum0001 | 615
Ассалому алайкум! Халқимизда бир гап бор. Аёл киши эркак кишига, қиз бола ўғил болага Қуръон ўргатиши ёки ўқитиши мумкин эмас, дейишади. Яна Фарзанд ота-онасига Қуръон ўргатиб бўлмайди, деган гап ҳам бор. Мен эса ўз туғишган укамга Қуръон ўқишни ўргатмоқчи эдим. Саволим шудан иборатки: Мен укамга, ота-онамга Қуръон ўқишни ўргатишим мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айтган кишиларингизга Қуръондан таълим беришингиз жоиз. Бундай таълим масаласидаги шарт шуки, ўргатувчи билимли, таълим беришга салоҳиятли бўлиши, ким бўлишидан қатъий назар.  Валлоҳу аълам!