Ассалому алайкум! Бир куни синглим. эрли аёл агар садақа бермоқчи бўлса, эрининг рухсати билан бериши керак эканлигини ўқиганини айтди, ҳатто бу аёл (яъни эрли аёл) ўзи ишлаб топган пулидан садақа берса ҳам, рухсат сўраши керак экан, деди. Шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Эрининг молидан берса сўраб беради. Ўзининг молидан берса, эридан сўраши шарт эмас. Валлоҳу аълам!