Қазо намозларнинг ошкор бўлиши

02:57 / 02.07.2020 | Ruzmetova Dildora | 674
Ассалому алайкум! Мен ўтган умрим давомида ўқилмай қолган намозларимни қазосини кунига 3 кунлик қилиб ўқиб юргандим. Аллоҳ умр берган бўлса таҳминан 7 йилга боради. Бундан яқин қўшним хабардор эди, чунки меникини ҳисоблаб беринг, деганди. Мен зикр аҳлидан сўранг сайтини мунтазам кузатиб бораман, сайтда қазо намозларни махфий ўқиш кераклигини билиб олгандим, қўшнимни огоҳлантиргандим, бу ҳақида айтманг, деб. Яқиндан буён қариндошлар қазо ўқиркансиз, деб савол беришяпти. Мен нима дейишни билолмаяпман. Қўшнимникини ҳисоблаб хато қилдимми? Қазо намозларимни ошкор бўлиши мени ножўя аҳволга соляпти, ўзимни ҳудди гуноҳ қилаётгандек сезяпман, мен гуноҳкор бўлмадимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз ибодатларни яшириш шарт эмас. Айниқса бу бошқаларни ҳам ибодат қилишига сабаб бўлса. Зикр аҳлидаги гап гуноҳларни сатр қилиш маъносида бўлса керак. Ҳозирда кўпчиликнинг қазолари борлиги сир эмас.  Валлоҳу аълам!