Савоб умидидаман

02:42 / 02.07.2020 | Мухаббат | 532
Ассалому алайкум! Мен 3 та жамоавий гуруҳдан поралар олиб, хар бир гуруҳ учун алоҳида ўқиб чиқаман. Хар бир жамоа учун биринчи порадан бошлаб, тартиб билан сураларни ўқийман. 30-порани ўқиб тугатсам, ўзим ҳам алоҳида мустакил ҳатм қилган ҳисобланадими? Хар бир олган пораларимни 3 мартадан ўқийман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуруҳлар учун қилганингиз гуруҳлар учун бўлади. Ўзингиз учун мустақил бўлмайди. Чунки бу ўқиганларингизни уларга атайсиз.  Валлоҳу аълам!