Ассалому алайкум! Ёшим 23 да. Мен турмуш ўртоғимни жуда яхши кўраман. Лекин улар менга қўполлик билан муносабатда бўладилар. Куни билан уйда фарзандим билан қоламан. Ишдан келганда чой тайёрлашимга бесабрлик қилиб, қўполлик қиладилар. Ота-онамни кўргани боришдан аввал ҳар доим кўнгил хиралик бўлади. Сабаби, уйга борамиз десак қайнонамнинг жаҳли чиқаверади. Сабабини тушунмайман. Шу сабаб, турмуш ўртоғимдан бошқа қариндошларникига боришни сўраб ҳам ўтирмайман. Чунки барибир рухсат бермайдилар. Ўзлари билан бирга бирор жойга олиб бормайдилар. Қаерга борсалар ўзлари қариндош, дўстлари билан кетадилар. Қўполликларига сабр қиламан, аммо охири ноҳақликларини айтишга мажбур бўлиб уришиб кетамиз. Бу қўполликлардан жуда чарчадим. Баьзан ношукурлик, нолиш орқали катта гуноҳ қилаётганимдан қўрқаман. Турмуш ўртоғимни норози қилмай десам ҳам бўлмаяпти. Менга маслаҳат беринг. Қандай йўл тутсам турмуш ўртоғимнинг кўнгли юмшайди?
– Ва алайкум ассалом! Эркак киши билан аёл киши ўзини қийнаган масалаларини ичига ютавермай очиқ гаплашиб олишни ўрганиб олиши керак. Бунинг учун эркак кишининг қорни тўқ, дам олиб бўлгандан кейин хотиржам ҳолатида ўтирганида аёл киши ўзининг руҳий кечинмаларини, нималар ҳис этаётганини айтиши керак. Фақат гапираётганида ҳеч қандай танбеҳсиз, даъвосиз, ҳақоратларсиз гапириш керак. Фактларга асосланган ҳолда, кўз ёш тўкмай. Шунда эркак киши ҳам тушунади. Амалда шу ишларни қўллаб кўринг. Валлоҳу аълам!